АКАДЕМИК ҚАЙИҚЛАР

АКАДЕМИК ҚАЙИҚЛАР — тез сузувчи эшкакли спорт кайиклари. Пойгаларда ишлатилади. Эшкак қулоқлари ва сурилувчи (роликларда) махсус ўриндиқлари бор. Бундай қайиқлар жуда енгил материаллардан ясалиб, хипча, сувни атрофидан тез ўтказадиган бўлади.

Академик қайиқлар «ёлғиз» ва «жуфтлик»ларга бўлинади. «Жуфтлик»ларда спортчи иккита эшкакдан, «ёлғиз»да эса битта узун эшкакдан фойдаланади. «Жуфтлик» қайиқлар бир спортчилик, икки спортчилик ва тўрт спортчилик бўлади. «Ёлғиз» эшкаклилари икки, тўрт ва саккиз спортчига мўлжаллангандир. Қайиқларнинг бўйи, эни ва вазни турлича. Ички қурилмалари билан оғирлиги 10—15 кг, уз. эса 8—9 м. Энг катта линкорн саккизлик Академик қайиқларнинг уз. 20 м. га яқин бўлиб, вазни 90—110 кг га боради. Спортчилар қайиқ олди томонига тескари ўтириб эшкак эшадилар. Ўзбекистонда Академик қайиқлар илк бор 1963 й. пайдо бўлди. В. Н. Мустафоев 1971 й. мамлакат Кубоги учун курашда ғолиб чиқди. 1989, 1990 й. да 8 жуфтликда Ўзбекистон ўсмирлари собиқ Иттифоқ чемпиони бўлишди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Олимпия ўйинларида, Осиё ва жаҳон чемпионатларида мунтазам қатнашади.