АКАДЕМИК НАШР

АКАДЕМИК НАШР — фан, адабиёт ва санъат асарларининг илмий асосда тайёрланган нашри. Асосан мутахассислар ва илм аҳлига мўлжалланади, и. т. мақсадини кўзда тутади. Академик нашр ижодкорнинг бутун меросини тўлиқ қамраб олиши, асарларининг илмий ўрганилган матни билан бирга турли жиҳатларини ҳам ўз ичига олиши, илмий қайд, изоҳ ва шархларга эга бўлиши билан бошқа нашрлардан фарқланади. Mac, Ўзбекистон ФА «Фан» нашриётида нашр этилган Ойбек асарларининг 20 жилдлиги, Ҳ. Олимжон асарларининг 10 жилдлиги Академик нашр ҳисобланади.