АКА БЕГИ

АКА БЕГИ (тахм. 1363—1381) — Амир Темурнинг суюкли қизи. Асл исми Тағайшоҳ бўлган, лекин «ани севгон жиҳатидин Ака Беги дер эдилар». А. Б. ни амир Мусабекнинг ўғли Муҳаммадбекка берган эдилар. Ака Бегидан Султон Ҳусайн мирзо исмли ўғил қолган.