АЖРОҚЛИК — ташқи ёки ички куч таъсирида тоғ жинсларининг ўз ичидаги ёриқлар бўйлаб алоҳида ажралиши. Одатда магма совиб, жинсларга айланаётган вақтда ёки чўкинди жинслар сувдан кўтарилиб қуриётганда, ёриқлардан ёки ёпишиб турган жойлардан ёриқлар бўйлаб ажралган кезларида бу хусусият намоён бўлади. Тоғ жинсларининг ажралиш шаклларига қараб Ажроқлик бир неча турли бўлади; мас, чўкинди тоғ жинсларида тўртбурчакли, кубсимон, қатламсимон, параллелепипедсимон, призматик ёки устунсимон, шарсимон, тоштахтасимон ва б. А. яхлит массивдан зарур шакл ва ўлчамдаги тошни ажратиб олишни осонлаштиради. Кончилик ишларини рационал лойиҳалашда аҳамияти бор. A3, Ас, Ос — қад. туркий қабилалардан бирининг номи. Улар 7—11-а. ларда ҳоз. Тува Республикасининг ғарбий қисмида яшаган. Асосий қисми 7—8-а. лардаёқ Еттисувга кўчиб келиб, Или ва Чу дарёлари бўйларига, Кестак довонининг ҳар икки томонига ўрнашган. «Ҳудуд ул-олам» асарида Ажроқлик тиркашларнинг бир қисми дейилган. Енисей, Олтой ва Тяньшаннинг ўрта асрларга оид этнонимикасида Ажроқлик номи қирғизлар билан боғлиқ ҳолда учрайди. Олтойда тўрт ос деган уруғқабила номи сақланиб қолган. Тува ва Олтой тоғ ён бағирларидаги Ажроқлик ларнинг бир қисми кейинчалик Сибирь халқлари (олтой, телеут), Еттисувдагилари эса қозоқ, қирғиз ва ўзбек халқлари таркибига сингиб кетган. Ҳоз. Самарқанд вилоятининг ғарбий туманларида сарой қабиласига мансуб ўзбеклар таркибида Ажроқлик этноними сақланиб қолган.