АЖИРИҚТИ

АЖИРИҚТИ — корунд кони; Навоий вилоятидаги Томдибулоқ овулидан 5 км ғарбда, Томди тоғларида. Корунд метаморфизмга учраган оҳактошлар орасида калинлиги 1 м ва уз. 10 м гача бўлган қатламларда линза шаклида ётади. Руда таркибида корунд (10 — 60%), Маргарит, хлоритоид, темир оксидлари ва гидроксидлари бор. Камдан-кам ҳолда диаспор, андалузит, шпинель, биотит, хлорит, мусковит, пирофиллит учрайди. Конда чуқ. 2—3 м дан 20—30 м гача булган қадимда қазилган жойлар учрайди. Корунддан чарх қуми сифатида фойдаланилган. Шу типдаги бир қанча конлар (Ашибулоқ, Томди, Чингилди, Оқтов, Сарибулоқ, Бештов) мавжуд. Корундли оҳактошларнинг тошкумир даврига мансублиги янги конлар топиш ва тошкумир даври ётқизиқларининг янги стратиграфии: схемасини ишлаб чиқиш имконини берди.