АЖИО (итал. aggio) , лаж — 1) қимматбаҳо қоғозлар, пул белгилари, векселлар биржа курсининг ўз номинал қийматидан ортиши. Ажио, одатда, номиналга нисбатан фоизларда ҳисобланади. Курснинг номинал қийматга нисбатан пасайиши эса дизажио дейилади;
2) қадри паст қоғоз пулни тангаларга ёки қадри баланд валютага алмаштиришда ундириладиган комиссион ҳақ;
3) облигацияларни ўз номиналидан юқорироқ курс бўйича қай-тариб олиниши натижасида уларнинг нархига қўшиладиган устама.