АИГ

«АИГ», «Эмси-Ай» турли соҳаларда ўзбекистонлик шериклари билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.

«Зарафшон-Ньюмонт» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси Қизилқум чўлида қисқа муддатда замонавий корхона барпо этди.

МДҲ мамлакатларидаги катта лойиҳаларни рўёбга чиқарувчи Америка фирмаларининг тадқиқотларини маблағ билан таъминловчи АҚШнинг йирик ноҳукумат ташкилоти — Савдо ва тараққиёт агентлиги олтин қазиб чиқарувчи модулли янги з-д лойиҳасининг техник-иқтисодий асосламасини маблағ билан таъминлаш учун Навоий кон-металлургия к-тига грант ажратишга қарор қилди.

Ўзбекистон — Америка ҳамкорлигига хусусий бизнес намояндалари ҳам салмоқли ҳисса қўшди. Жумладан 1997 й. да Американинг «Кейс интернейшнл» компанияси ёрдамида Тошкент трактор з-ди қайта қурилиб, шу фирманинг замонавий тракторларини и. ч. йўлга қўйилди. «Боинг» компанияси эса ўзаро манфаатли шартлар (лизинг) асосида йўловчи ташийдиган самолётлар етказиб берди. «Боинг» қулайлиги жиҳатидан ҳам, учиш хавфсизлиги жиҳатидан ҳам Россиянинг шу тоифадаги самолётларидан катта фарқ қилади.

Дунёдаги энг кучли компьютер компанияси IBM эса Ўзбекистон банк тизимини компьютерлаш соҳасида катта амалий ёрдам берди. Американинг IREX, ACCELS, Сорос жамғармаси каби муассасалари эса АҚШ ва Европанинг илмий марказларида Ўзбекистон учун мутахассислар таиерлашга оид дастурларни амалга оширмоқда.

Ўтиш даврининг қийинчиликларини бартараф этишда АҚШ ҳукумати ва хайрия жамғармалари инсонпарварлик ёрдами бериб, Ўзбекистонга болалар ва даволаш муассасалари учун дори-дармон, тиббиёт асбоб-ускуналари, кийимкечак, озиқ-овқат маҳсулотлари юбориб турибди. 1997 й. нояб. да АҚШ президенти рафиқаси Хиллари Клинтоннинг Ўзбекистонга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги самарали алоқаларни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

1997 й. 9—11 июнда ЎзбекистонАмерика қўшма комиссиясининг тузилиши АҚШ билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг янада мустаҳкамланиб ва ривожланиб бораётганлигини кўрсатди. Қўшма комиссия минтақавий сиёсий муаммоларни ўз ичига олган ўзаро манфаатли масалалар, Ўзбекистоннинг сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлардаги силжиши, ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш ҳамда Ўзбекистонда хо-рижий инвестициялар учун шароитларни муҳокама этади. 1998 й. 26—27 фев. Вашингтон ш. да қўшма комиссиянинг биринчи, 1999 й. 24—25 май Тошкент ш. да иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.