АҲВОЗ — Эроннинг жан.-ғарбидаги шаҳар, Ҳузистон остонининг маъмурий маркази. Корун дарёси бўйидаги порт, нефть чиқариладиган йирик конлар маркази. Аҳолиси 580 минг киши (1986). Т. й. тугуни. Теҳронга борадиган нефть қуву-ри Аҳвоз орқали ўтган. Тўқимачилик, пўлат прокати корхоналари, ун-т бор. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади.