АҲОЛИНИНГ ТАБИИЙ ЎСИШИ

АҲОЛИНИНГ ТАБИИЙ ЎСИШИ — маълум давр ичида туғилганлар сони билан ўлганлар сони орасидаги фарқ. Аҳолининг табиий ўсиши — аҳоли ўсиши интенсивлигининг умумий кўрсаткичи бўлиб, одатда, коэффициент б-н ўлчанади. Аҳолининг табиий ўсиши ҳар 1000 кишига нисбатан олинади ва промилле (%о) билан ўлчанади (Ўзбекистонда 1996 й. А. т. ў. коэффициенти 25,6% ни ташкил этди).