АҲОЛИ РЎИХАТЛАРИ

АҲОЛИ РЎИХАТЛАРИ — мамлакат ёки муайян ҳудудда маълум вақт ёки даврда яшаётган аҳолининг демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларининг жараёни тўплами. Баъзан Аҳоли рўихатлари тушунчасига, шунингдек ушбу маълумотларни йиғиш, ишлаш ва нашр этишни ҳам қўшадилар. Аҳоли рўихатлари илмий талабларга ҳамда амалиёт эҳтиёжларига жавоб бериш, аҳоли сони, таркиби ва жойлашиши тўғрисидаги маълумотларни йиғиш мақсадида ўтка-зилади. Аҳоли рўихатлари ўтказилганда уйма-уй юриб, ҳар бир яшовчи ҳақида маълумот йиғилади.

Аҳоли рўихатларини ўтказиш бўйича бир қанча илмий тамойиллар мавжуд. Уларнинг ичида жами воқеа ва ҳодисаларни қамраб олиш тамойили энг муҳими ҳисобланиб, рўйхат ўтказилаётганда муайян жойдаги жами аҳоли қамраб олиниши шарт. Фақат шундагина Аҳоли рўихатлари ўтказилаётган ҳудуддаги демографик жараёнлар тўғрисида тўлақонли маълумот олиш мумкин. Аҳоли рўихатлари-га демография белгилари (жинси, ёши, оилавий ҳолати), иқтисодий белгилари (машғулоти, иқтисодий фаолият соҳаси ёки тури), маълумоти (саводлилиги, мактабга бориши), этник аломатлари (миллати, тили, баъзан дини) ва ҳ. к. маълумотлар олинади. Айрим аҳоли гуруҳлари учун никоҳга кирган ой-куни, туғилган болалари сони ҳам олинади. Ар. да кўпинча оила (уй соҳибалиги), ким оила бошлиғи эканлиги ҳисобга олинади. Ушбу маълумотлар ваqn ва ҳудуд доирасида таккрслашга яроқли бўлишлиги учун, жами аҳолига бир хил мазмундаги саволлар тақдим қилиниши керак, яъни мамлакат миқёсида Аҳоли рўихатлари ягона дастур асосида ўтказилиши шарт. Бунда БМТ томонидан берилган тавсияларга таянилади. Аҳолига тегишли маълумотлар аниқ бўлишлиги учун уларни ҳар бир кишидан шахсан олинади. Рўйхат одамларнинг ўз жойида муқим яшаб турган даврида, яъни асосан қишда қисқа муддатда, бир неча кун ёки ҳафта мобайнида ўтказилади, лекин барча маълумотлар критик (жиддий) лаҳзаси (одатда рўихатга олишнинг биринчи куни) да олинади — шунгача ўлганлар ва туғилганлар кўрсатилмайди. Жавоблар рўйхат варакаларига ягона нусхада ёзилади.

Аҳоли рўихатлари аҳоли сони ва таркиби ҳақидаги маълумотларни маълум бир санага мўлжаллаб бериши лозим. Шартни бажариш учун рўйхат ўтказиш бўйича сана ва ҳатто вақти аниқ кўрсатилиши керак. Мазкур вақт рўйхатнинг критик лаҳзаси дейилади. Қадимдан аҳолини ҳисобга олишнинг хилма-хил усуллари мавжуд бўлган. Юнонистон, Бобил (Месопотамия), Миср, Рим, Хитой ва Японияда аҳоли ҳисобга олинганлиги тарихий манбалардан маълум. Улар асосан фискал (солиқ олиш) ва ҳарбий мақсадларни кўзлаган ҳолда ўтказилиб, одатда фақат эркакларни, яъни ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш ҳамда солиқ тўлаш имконияти бор шахсларни қамраб олган. Қад. Римда ўтказилган ҳамда подшо Сервий Туллий (мил. ав. 6-а.) номи билан боғлиқ бўлган фуқаролар ҳисоби (цензи) маълум. Мил. ав. 510 й. дан 30 й. гача бўлган даврда цензлар хар 5 й. да ўтказилиб турган. Жами Аҳоли рўихатлари сони ва таркиби ҳақидаги рўйхат биринчи марта 1790 й. да АҚШ да ўтказилган. 1801 й. да Буюк Британия, Франция, Дания ва Норвегияда ўтказилган.

19-а. нинг ўрталарига келиб Европа мамлакатларида махсус статистик ташкилотлар барпо қилинганлиги Аҳоли рўихатларини сифатли ўтказишнинг муҳим омили бўлди. Дунё мамлакатларида 1870—79 й. ларда 48 та, 1880—89 й. ларда 54 та, 1890—99 йларда 57 та, 20-а. нинг дастлабки ўн йиллигида 74 та Аҳоли рўихатлари ўтказилди. Аҳоли рўихатлари 20 – а. нинг бошида ер юзи жами аҳолисининг 64% ни қамраб олди. 2-жаҳон урушидан кейин Аҳоли рўихатлари ўтказиш яна ҳам кенг тус олди. Аҳоли рўихатлари 1945—54 й. ларда 168 мамлакатда, 1969—74 йларда 179 мамлакатда ўтказилди. Ҳоз. вақтда Аҳоли рўихатлари дунёнинг деярли барча мамлакатларида ўтказилмоқда.

Иқтисодий жиҳатдан қолоқ ҳамда Аҳоли рўихатларини ўтказиш имкониятларига эга бўлмаган мамлакатлар истисно ҳисобланади. Собиқ Иттифоқда 1920, 1923, 1926, 1937, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989 й. ларда Аҳоли рўихатлари ўтказилган.

Абдуҳаким Қаюмов.