АҲОЛИ ГЕОГРАФИЯСИ

АҲОЛИ ГЕОГРАФИЯСИ — ижтимоий-иқтисодий геогр. соҳаси. Аҳолининг жойлашуви ва ҳудудий ташкил топиши, жа-мият ишлаб чиқариши ва жамиятнинг атроф-табиат билан алоқаси жараёнида аҳолининг тутган ўрнини ўрганади. Аҳоли географияси аҳоли билан боғлиқ масалалар — аҳоли сони, таркиби, жойлашуви ва бу жойлашувнинг ҳудудий шакллари (шаҳар ва қишлоқ жойлари)ни ва унинг асосий таркибий қисми бўлган меҳнат ресурсларини геогр. нуқгаи назаридан урганади. Аҳоли географияси асосида аҳоли миграцияси геогр. си, аҳоли жойлари (шаҳарлар ва қишлоқлар) геогр. си, аҳолини такрор барпо этилиши геогр. си ва меҳнат ресурслари геогр. си шаклланди.