АҲМЕДОВ

АҲМЕДОВ Файзулла (1936.28.8, Тошкент) — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти (1999). Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1963). 1958 й. дан Муқимий театрининг актёри. Энг яхши роллари: Султон («Жон қизлар»). Самандаров («Ужарлар»), Герцог Арсенио («Ун иккинчи кеча»), Жайноб Ботир («Равшан ва Зулхумор»), Тошболта («Тошболта ошиқ тадбиркор»), Ҳаққули («Нодирабегим»), Болтабой («Қуёвлар конкурси»), Отажон моряк («Супер қайнона») ва б. Видеофильмларда ҳам Бобо («Навоий»), Дарвеш Гов («Бобур»), Ориф ота («Кўнгил кўчалари») каби образлар яратди. «Акбарнинг саргузашти» (Жаббор), «Ёлгиз ёдгорим» (Раҳмонберди) сингари фильмларда суратга тушган. Мингдан ортиқ фильм дубляжида қатнашган.