АҲМЕДОВ

АҲМЕДОВ Умрзоқ (1887-1954) — марғилонлик ёғоч ўймакори. Қўқон ва Марғилон ўймакорларининг анъаналарини ривожлантирди. Ўйма безакли эшик, дарвоза ва б. меъморий қурилмалар устаси сифатида шуҳрат қозонди, «устои худрод» («мустақил ишловчи уста») лақабини олган. У лўла пардоз услубида ёғочга нақшлар солган, илк бор ёғоч ўймакорлигида қора лок билан ишлашни қўллаган. Аҳмедовнинг айрим асарлари Ўзбекистон давлат санъат музейи ва республика Амалий санъат музейида сақланмоқда.