АҲМЕДОВ

АҲМЕДОВ Турғун (1925, Мирзачўл шаҳарчаси, ҳоз. Гулистон ш. — 1944.30.7) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси. 1-Москва ўқчи дивизияси 169-полкининг жангчиси, кичик сержант. 1944 й. 14 июлда Литванинг Алитус ш. яқинида Неман дарёсини биринчилардан бўлиб кечиб ўтиб, душманнинг қарши ҳужумини қайтариб турган. 1944 й. 30 июлда Литванинг Алитус туманида қаҳрамонларча ҳалок бўлган. Неман дарёсидан ўтиш пайтида кўрсатган жасорати учун Аҳмедовга ўлимидан кейин Қаҳрамон унвони берилган ( 1945 й. 2 март).