АҲМАДХЎЖАЕВ Саидботир Саидғаниевич (1941.30.5, Тошкент) — оператор ва реж. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989). Ижо-дини 1966 й. «Ўзбекфильм» киностудиясининг «Наштар» сатирик кино-журналида бошлаган. 1969 й. дан «Ўзбектелефильм» студиясида. Оператор сифатида осори атиқалар, миллий қадриятларимиз ҳақида ҳикоя қилувчи «Шарқнинг мангу обидалари», «Бухоро», «Ҳамро буви эртаклари» ҳужжатли фильмларини яратган. 1972 й. дан реж. сифатида ижод қилиб, «Бригада», «Уста Салимжон», «Халқ фарзанди», «Мукаррама опа ва қирқ гўзал», «Интизор», «Хотира», «Қалб саховати», «Фарзандлар қасамёд қилдилар» каби ҳужжатли, шунингдек «Азиз» телевизион бадиий, «Ўзбегим» бадиий-публицистик фильмларни яратди.