АҲМАДШОҲ

АҲМАДШОҲ (1897 – 1930) — Эронда ҳукм сурган қожорлар сулоласининг сўнгги шоҳи (1909 — 25). Эрон сиёсий ҳаётида сезиларли роль ўйнамаган. Ҳарбий вазир Ризохон уни давлат ишларидан четлатиб қўйгани туфайли, кўп вақтини чет элда ўтказди. Тахтдан туширилгач (1925 й. окт.), қожорлар сулоласи ўрнига паҳлавийлар сулоласи ҳокимият тепасига келди. А. Францияда вафот этган.