АҲМАДНАГАР

АҲМАДНАГАР — Декан (Марказий Ҳиндистон)да инқирозга юз тутган Баҳманийлар султонлиги харобалари ўрнида вужудга келган ўрта аср ҳинд давлати. 1490 й. да Баҳманий давлатининг Жун-нор вилоятидаги ноиби Малик Аҳмад ўзини низомшоҳ унвони билан мустақил ҳукмдор деб эълон қилган. Аҳмаднагар ш. (1494 й. асос солинган) Аҳмаднагар давлатининг пойтахти бўлган. 16-а. охири — 17 – а. бошида Аҳмаднагар Бобурийлар б-н узоқ урушлар олиб борган. 1636 й. А. ни Шоҳ Жаҳон бутунлай эгаллаб, ўғли Аврангзебни Деканга ноиб этиб тайинлаган.