АҲМАДИЯ МАСЖИДИ

АҲМАДИЯ МАСЖИДИ — Истанбулда қурилган маҳобатли меъморий обидаларнинг энг каттаси (1609 — 14). Меъмор Меҳмед Оға (1540 — 1620) қурган. Аҳмадия масжиди катта қуббали олди томони баланд минорали бино. Миноралар атрофида эса кичик пешайвонлар бор. Масжид ичидаги деворлар, яшил, оқ ва ҳаво рангдаги кошинлар билан безалган бўлиб, гиламии эслатади. Деразалардан тушган нур рангдор безакларда жилоланиб, киши дилига ором бағишлайди. Миноранинг қуббалари кўкка туташиб кетгандай туюлади. Аҳмадия масжиди турк меъморчилиги тарихида алоҳида ўрин эгаллайди.