АҲМАДИЙ АБДУРАИМ

АҲМАДИЙ АБДУРАИМ (1927.20.12, Қашқар ш.) — уйғур хонандаси. Ўзбекистон халқ артисти (1989). Урумчи ш. Уйғур мусиқали драма театри (1946 — 47), Ғулжа ш. театри (1947 —49), Чучак ш. театри (1950 — 61), Урумчидаги Синьцзян-уйғур мухтор р-н филармонияси (1950 — 61), Олмаота ш. даги Уйғур театри (1961 — 71), Ўзбекистон радиоси қошидаги Уйғур ансамбли (1971 — 86), Ўзбекистон давлат филармонияси (1986 — 90)да хонанда. Репертуаридан асосан уйғур халқ қўшикдари (мас, «Ёру», «Додай», «Сенга хуштор»), санамлар, Қашқар ва Дулон муқомлари, шу билан бирга замонавий бастакорларнинг асарлари ўрин олган.