АҲМАД ибн ТУЛУН

АҲМАД ибн ТУЛУН Абулаббос (835-883) — Мисрда 868 — 905 й. ларда ҳукмронлик қилган тулунийлар сулоласи асосчиси. Аҳмад ибн тулун Т. ёшлигида Бағдод халифаси саройида хизмат қилган. 868 й. дан Мисрнинг муваққат волийси. Қайнотаси Можур Миср волийси қилиб тайинлангандан сўнг (870), бутун Мисрни идора қилиш иши Аҳмад ибн тулун Т. қўлига ўтган. Шундан кейин у халифаликдан мустақил бўлиб ажраб чиқиш учун кураша бориб, 878 й. Шомни босиб олди. Шу тариқа 200 мингдан ортиқ аскари бўлган мустақил давлат тузди. Миср ва Шом 904 й. гача А и. Т. асос солган сулола хукм-ронлигида бўлди. Аҳмад ибн тулун Т. ҳукмронликни ўз қўлида сақлаб қолиш учун кўп қон тўкди, лекин қурилиш ва ободончилик ишига катта аҳамият берди. Қоҳира ш. чеккасида у қурдирган катта жоме масжид, куркам сарой ва шифохона ҳоз. кунгача сақланиб қолган.