АҲМАД БОҒИШАМОЛИЙ

АҲМАД БОҒИШАМОЛИЙ, Пир Аҳмад Боғишамолий (15-а.) — Амир Темур саройида хизмат қилган рассом. Самарқанддаги Боғи Шамол ва б. саройларни моҳирона безаган. А. Б. Абдулҳайнинг замондоши бўлиб, унинг ижодий услубини давом эттирган. Рассомнинг миниатюра асарлари бизгача етиб келмаган. Мутахассисларнинг фикрича, Жомийнинг «Силсилат уз-заҳаб» («Олтин занжир») асари охирида берилган икки бетли диптихни Аҳмад Боғишамолий бажарган (Санкт-Петербургдаги Салтиков-Шчедрин номидаги кутубхонада сақланмоқда).