АҲЛИ ҲАҚ

АҲЛИ ҲАҚ (форс, араб. — «ҳақиқат кишилари») — Эрон ва унга қўшни мамлакатларда тарқалган шиаларнинг яширин жамоаси. Эронлик шиалар Аҳли ҳақ тарафдорларини «алиилоҳийлар» деб атайдилар. Бу жамоа тахм. 14-а. да вужудга келган. Ғарбий Эрон ва Шарқий Туркияга, кейинчалик Афғонистон, Ироқ, Сурия, Озарбайжоннинг жан. га ёйилган. Аҳли ҳақ Али азалдан илоҳий ва у Одаматодан то Муҳаммад (сав)га қадар бўлган пайғамбарларда, шиа имомлари ва келажак маҳдийда мужассамланади, деб ҳисоблайдилар. Аҳли ҳақ жаннат ва дўзахни инкор этиб, жоннинг янгича шаклга киришига ишонадилар. Улар дарвишларга ўхшаб жазавага тушадилар. Ҳоз. вақтда Аҳли ҳақ Туркияда шиаларнинг тахм. 90%ини, Афғонистонда 15%дан ортиғини, Эронда 8%га яқинини ташкил қилади.