АҒДАШ

АҒДАШ — Озарбайжон Республикасидаги шаҳар (1900 й. дан). Ағдаш т. й. станциясидан 47 км. Аҳолиси 20,9 минг киши (1999). Ёғ-сир, автомобиль тузатиш, пахта тозалаш, сут з-длари бор. Қад. шаҳар, ипак ва ипак буюмлари савдоси билан машҳур бўлган. Карвонсарой сақланган. Ағдаш 16 – а. да вужудга келган.