АФСУН

АФСУН (араб. —мафтун қилиш, сеҳр, авраш) — воқеаларнинг табиий жараёнига мўъжизавий таъсир кўрсатиш хусусиятига эга деб ҳисобланадиган сўзлар, иборалар йиғиндиси. Афсун қад. динларнинг, айниқса, сеҳргарликнинг ажралмас қисми бўлган. Афсунга балони даф этиш, ё балога гирифтор қилиш, хасталиқдан шифо топиш, омадга ёр бўлиш ва ҳ. к. усули деб қаралган.