АФСОНАК (Thermopsis) — бурчоқдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми. Асосан Осиё ва Шим. Америкада ўсади. Кўпчилиги заҳарли. Баъзи турлари экинлар орасида ўсади. Ўрта Осиёда бу туркумнинг 3 тури бўлиб, Ўзбекистонда тарқалган Th. dolichocarpa ва Th. alternifl ora номли турларининг барглари уч япроқли, пояси туқдор; гуллари сариқ шингил тўпгулга йиғилган, косачаси ётиқ тукли; дуккаклари тасмасимон чўзиқ, бир оз буқилган, тукдор. Уруғлари жигарранг, баъзан кўкимтир. Ёзда гуллайди. Афсонакнинг баъзи турларидан тиббиётда балғам кўчирувчи ва нафас марказини қўзғатувчи дори сифатида фойдаланилади.