АФШОНА

АФШОНА, Афшина — Бухоро вилояти, Ромитан туманида жойлашган қад. қишлоқ. Наршахийнинг ёзишича, «Афшона мустаҳкам ҳисор ва катта шаҳристонга эга бўлиб, бир қанча қишлоқлар унга мансуб бўлган, у ерда ҳафтада бир кун бозор булган. Бу қишлоқнинг экин ерлари ва биёбонлари Мадраса талабаларига вақф қилинган. Кутайба ибн Муслим у жойда маежиди жоме бино қилган… Бу ер дуо қабул бўладиган жой. Одамлар шаҳардан у жойга борадилар ва уни табаррук деб ҳисоблайдилар». Шунга кўра А. суғдча «дуо тезроқ мустажоб бўладиган муқаддас жой» маъносини англатади. Абу Али ибн Сино шу қишлоқда туғилган. Букж олим таваллудининг 1000 йиллиги Афшонада тантанали нишонланган.