АФШОНА

«АФШОНА» — чойхона, Бухоро вилояти, Ромитан тумани Афшона қишлоғида (1980, меъмори Н. Шарипов, Т. Бобоев). Нурота мармарининг харсанг тошларидан ўзига хос лойиҳа асосида қурилган. Икки хонали (30 Уринли). Шим. га қараган хона олди икки устунли, шарику қараган хона олди уч устунли айвон. Ярим айлана кўринишдаги мўрили самовархонаси икки йўлакнинг туташган жойида. Бош тарзини икки минорача безайди, унинг ёнидаги ярим айлана зина орқали минорага ва чойхона томидаги томоша майдончасига чиқилади. Чойхонанинг эшик ва устунлари миллий меъморлик анъаналарига хос ёғоч ўймакорлиги б-н безатилган. Хона миниатюра услубидаги нафис деворий расмлар (рассом Ч. Аҳмаров раҳбарлигида Т. Саъдуллаев иши) билан безатилган.