АФШИН

АФШИН — Уструшона ҳокимларининг араблар фатҳидан аввалги лақаби. Охирги Афшин Ҳайдар ибн Ковус (манбаларда ал-Афшин) халифа Муътасимнинг лашкарбошиси эди. У Кичик Осиёда юнонлар устидан ғалаба қилгани ва Бобак қўзғолонини бостиргани эвазига халифанинг эътиборига сазовор бўлган. Бироқ, 841 й. июнда исломдан қайтганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм этилган. Афшин лақаби Ўрта Осиёда, умуман, учраб туради. Яъқубийда (Таърих, 2-жилд, 344-бет) Суғдиёна ҳокими Ғурак Қутайба ибн Муслим билан тузган шартномасида ўзини Суғд ихшиди, Самарқанд афшини деб атаган.