АФРИКАНТРОП (Африка ва юн. anthropos — одам) — неандерталлар типига мансуб қазилма одам. Эяси одами деб ҳам аталади. Танзаниядаги Эяси кўлидан 1935 ва 1938 й. ларда Африкантропнинг бош суяги парчалари ва икки озиқтиши сақланган жағ суяги топилган. Суяклар билан бирга тош қуроллар ҳам топилган. Плейстоцен даврининг 2-ярмига оид.