АФРИКА ҚЎНОҒИ (Pennisetum tuphoidum) — бир йиллик дон ва ем-хашак экини. Ташқи кўринишидан маккажўхори ва сорго (оқжўхори, қўқон жўхори)га ўхшайди. Осиё, Африка, қисман Жан. Европанинг қуруқиқпимли зоналарида етиштирилади. Дони озиқ-овқатга ва ҳайвонларга ем учун ишлатилади. Барги ва поясидан кўк озуқа ва пичан тайёрланади. 100 кг донида 89 озуқа бирлиги, 10 кг ҳазм бўладиган протеин, 100 кг пичанида 50 озуқа бирлиги ва 8,2 кг ҳазм бўладиган протеин бор. А. қ. иссиқсевар, ёруғсевар ва қурғоқчиликка чидамли. Кумлоқ ва қўнғир тупроқларда яхши ривожланади. 1 га ерга 5—10 кг уруғлик сарфланади, уруғлар 5—6 см чуқурликка экилади. Ҳосилдорлиги кўк масса бўйича 80 — 500 ц/га, суғориладиган майдонларда 800—1000 ц/га, дон бўйича 11-40 ц/га. Ўзбекистон ўсимлик-шунослик и. т. инситутида Африка қўноғини Ўзбекистон шароитларида ўстириш тавсиялари ишлаб чиқилган.