АФРИҒИЙЛАР — Хоразмда 4—10-а. ларда ҳукмронлик қилган хоразмшоҳлар сулоласи. Асосчиси — Африғ. 995 й. А. нинг сўнгги вакили Абу Абдуллоҳ Муҳаммад рақиби Урганч амири Маъмун ибн Муҳаммад томонидан асир олиниб ўлдирилган. Хоразм Урганч ҳокимияти остига бирлашган. Маъмун қад. хоразмшоҳ унвонини қабул қилган.