АФИША

АФИША (франц. affi che — эълон) — рекламанинг бир тури. Спектакль, концерт ва б. адабий тадбирлар, томошалар тўғрисида хабар берувчи махсус эълон. Афиша томошахоналар олдига, кўчалар, майдонлардаги махсус тахталарга ёпиштириб қўйилади. Мил. ав. бундай эълонлар деворга, тахтага, тўртбурчак устунларга ёзилган; ўрта асрларда бу вазифани жарчилар бажарган. 16-а. дан Афиша қоғозларда босила бошлади. 19-а. да Афиша ишлаб чиқариш жуда тарақкий этди. Бу соҳа билан рассомлар шуғуллангани сабабли Афиша тасвирий санъатнинг бир турига айланди. 1914 й. нинг 15 янв. Самарқандда, ўша йилнинг 27 фев. Тошкентда (Ҳамза театрида) «Падаркуш» (Беҳбудий) спектакли қўйилиши му-носабати билан ўзбек тилида илк Афишалар тарқатилган. Ҳоз. кунда суратли Афишалар кенг тарқалмоқда.