АФИНА

АФИНА — Грециянинг пойтахти, Аттика номи (вилояти)нинг маъмурий маркази. Афина мамлакатнинг жан.-шарқидаги Аттика я. о. да жойлашган, Эгей денгизи соҳилида, уч томони тоғ. Аҳолиси 772 минг киши (1995). Афина Пирей ва шаҳар атрофи билан бирга Катта Афинани ташкил қилади. Катта Афинанинг майд. 433,3 км2. Аҳолиси 3 млн. кишидан ортиқ. Афина қадимий шаҳар. Шаҳарнинг вужудга келган вақти аниқ эмас, ривоятларга кўра А. ўрнида мил. ав. 16 — 13-а. ларда қишлоқлар бўлган. Мил. ав. 5-а. да Афина иқтисодий, сиёсий ва маданий ривожланишининг энг юқори поғонасида бўлган. 395—1204 й. ларда Византия империяси таркибида. 1204 — 1458 й. лар Афина герцоглиги пойтахти, 1458 й. дан турклар тасарруфига ўтган. 1834 й. дан Греция пойтахти.

Афина — Грециянинг асосий саноат маркази, мамлакатдаги т. й., автомобиль ва ҳаво йўлларининг йирик тугуни. Халқаро Элиникон аэропорти бор. А. дан 8 км нарида мамлакатнинг энг йирик денгиз порти — Пирей жойлашган. Катта А. Греция умумий саноат маҳсуло-тининг 2/3 қисмини беради. Афинада тўқи-мачилик, тикувчилик, кўн пойабзал, озиқ-овқат, кимё, нефтни қайта ишлаш, цемент, полиграфия, металлсозлик ва машинасозлик (шу жумладан кемасозлик) саноати корхоналари бор. Гилам, мебель, чинни буюмлар ишлаб чиқарилади. Афина йирик савдо ва молия маркази. Афинада Фанлар академияси (1926), кўплаб олий ўқув юртлари, жумладан Афина ун-ти (1837), бир қанча тарих, археология ва бадиий музей лар (Акрополь, Агора, Византия) бор. Шаҳарнинг асосий қисми Акрополь қояси билан Ликавиттос баландликлари ўртасида бўлиб, ягона меъморий режа асосида қурилган. Шаҳарнинг энг қад. қисми мил. ав. 7-а. да шаклланган. Шаҳарнинг Акрополь атрофидаги қисми меъморий ва археология музейи сифатида сақланмоқда. Афинада Афина давлатининг тарихий ёдгорликлари бор. Афинанинг асосий ёдгорлиги — Акрополь бал. 156 м ли қояда жойлашган; Агора, Ареопаг ва Пникс тепаликлари — иж-тимоий ва сиёсий ҳаёт марказлари. Акрополнинг бош иншоотлари: Пропилеи (мил. ав. 437—432 й. лар), Нике Аптерос ибодатхонаси (мил. ав. 420 й.), Эрехтейон (мил. ав. 421—406 й. лар). Афинада Олимпия Зевси ибодатхонаси (мил. ав. 2-а — 2-а. милодий), Лисикрат ҳайкали (мил. ав. 335 й. атрофида), «Шамоллар минораси» (мил. ав. 1-а. ўрталари) ва б. ҳам сақланган. Ўрта аср меъморий ёдгорликларидан Айос — Элефтериос (11-а.), Агорадаги Айи — Апостоллар (11-а.) черковлари бор. Янги иншоотлардан — «Олимпия» театри (1951), «Хилтон-отель» (1959— 63) қурилган. Афинада 1896 й. I Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтган.