АФИНА ТАРБИЯСИ

АФИНА ТАРБИЯСИ — мил. ав. 7-5-а. ларда қад. Афинада болалар ва ўсмирлар (қуллардан ташқари) тарбияси тизими. 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар грамматика мактаби, кифарачилар ва палестра мактабида ўқитилган. Ўзига тўқ оилаларнинг фарзандлари машғулотларни 18 ёшгача гимнасийяя давом эттирганлар. 18—20 ёшдаги ўсмирлар тарбияси Эфебияпя шуғулланиш билан якунланган. Маънавий тарбия гимнастик тарбия билан қўшиб олиб борилган. Жисмоний меҳнат б-н шуғулланишга йўл қўйилмаган.