АФҒОН ШАМОЛИ

АФҒОН ШАМОЛИ — Ўзбекистоннинг жандаги ҳудудлар (Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари)га бостириб кирувчи, жан.-ғарбий йўналишидаги иссиқ, куруқ шамол. Жуда кўп чанг-тўзон кўтариб эсади. Бу шамол жан.-ғарбий йўналишда, Афғонистон томондан эсгани учун маҳаллий халқ уни «Афғон шамоли» деб атайди. Амударё ҳавзасининг юқори қисмида кузатилади. Афғон шамоли бир томондан, жан.-ғарбдан силжиб келадиган ва Ҳисор тоғ тизмаси оралиғида сиқилиб ҳаракатланадиган илиқ ҳаво массасининг, иккинчи томондан эса, шим.-ғарбдан келадиган совуқ ҳаво фронтининг аэродинамик тезлашуви оқибатида пайдо бўлади. Йилига 3070 кун эсади.

Афғон шамоли ўзига хос метеорологик ҳодисалар билан кузатилади: 1 — 2 кун аввал шарқдан эсган кучсиз шамол натижасида дастлаб сийрак чанг пайдо бўлиб, аста-секин қуюқлашиб боради. Ҳаво ҳарорати кўтарилади, нисбий намлик эса кескин камаяди. Атмосфера босими пасаяди. Ҳаво фронтининг яқинлашуви б-н гирдоб ва қуюнлар ҳосил бўлади, сўнфа тўсатдан 20 м/сек ва ундан ортиқ тезликда эсадиган тўзонли бўрон — А. ш. вужудга келади. Афғон шамоли Аксарият гармсел даврини якунлайди. Афғон шамоли Халқ хўжалигига, айниқса, қ. х. га катта зарар ет-казади. Кучли шамоллар баъзан экинзорларни қум билан кўмиб ташлайди ёки тупроқнинг устки унумли қатламини учириб кетади (қ. Тупроқ эрозияси).

Афғон шамолининг зарарли таъсири экинзорларни суғориш билан камайтирилади. Экинзорларни иҳота дарахтлари билан ҳимоя қилиш ҳам Афғон шамоли таъсирини анча кесади.