АФФИКС

АФФИКС (лот. affi xus_ — бириктирилган) — сўзнинг қисми. Ўзакка зид қўйиладиган, сўз ясалиши ёки грамматик ифода шаклланишига хизмат қиладиган морфема. Шунга кура икки турга ажралади. Сўз ясовчи, шакл ясовчи. Ўзакка нисбатан жойлашишига кўра сўз бошида (аффикс), сўз ўртасида (инфикс), сўз охирида (суффикс) келади. Ўзбек тилида асосан ўзакдан кейин (иш-чи, олма-зор), баъзан ўзак олдида ҳам (но-тўғри, бе-иш) келади.