АФАНАСЬЕВА Зинаида Ивановна

АФАНАСЬЕВА Зинаида Ивановна (1907.26.9, Санкт-Петербург – 1975.8.8, Тошкент) — балет ўқитувчиси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1955). 1919—25 й. ларда Ленинград хореография билим юртида, шунингдек унинг педагоглар тайёрлайдиган бўлимида ўқиган. 1942—46 й. ларда Янгийўл ўзбек мусиқали театрида балетмейстер-педагог. Афанасьева Навоий номидаги опера ва балет театрида мумтоз рақсдан дарё берди (1946—53). Тошкент давлат хореография билим юртининг ташкилотчиларидан (1947) ва бадиий раҳбари (1948 — 68). Ўзбекистонда балет санъатини ривожлантириш, мумтоз рақс усталарини тайёрлашга катта ҳисса қўшган.