АФАНАК ПУЛИ — Хива хонлигида қазувга чиқиш тўғрисидаги эълонни бирон бир қишлокдаги деҳқонларга етказгани учун хабарчининг қазувчилардан ўз фойдасига йиғиб оладиган хабар пули. Хабарчи, қоидага кўра, ҳар бир қазувчидан икки кумуш танга (30 тийин) дан йиғиб олган.
Ад.: Ғуломов Я. F., Хоразмнинг суғорилиш тарихи. Қадим замонлардан ҳозиргача, Т., 1959.