АФАЛИНА, қора дельфин (Tursiops trunsotus) — китсимонлар туркуми дельфинлар оиласининг бир тури. Уз. 3,9 м, оғирлиги 280 кг гача,хданасининг орқа томони қора, қорин томони оқ. Мўътадил ва илиқ сувли денгизларда тарқалган. Қора, Болтиқ ва Узоқ Шарқ денгизларида ҳам яшайди. Ўтроқ ҳаёт кечиради ёки кичик туда бўлиб кўчиб юради. Балиқлар, моллюскалар ва б. сув ҳайвонлари билан озиқланади. Ҳомиладорлик даври 11 ой, туғилган боласининг уз. 1—1,2 м, оғирлиги 14—16 кг, 5—6 ой эмизади. Афалина океанариумларда боқилади, қўлга тез ўрганади, тутқинликда ҳам кўпаяверади. Уни турли ҳаракатларни бажаришга осон ўргатиш мумкин. Гавай океанариумида Афалина билан тароқтишли дельфин (Steno bredanensis) чатиштирилиб уруғлараро гибрид олинган. Япония дельфинарияларида Афалинанинг кулранг дельфин ва касаткалар билан гибридлари олинган. Қора денгиз А. си муҳофаза қилинади, уни овлаш 1966 й. дан бошлаб ман этилган.