АЭРОТАКСИС

АЭРОТАКСИС (аэро… ва юн. taxis — интилиш, ҳаракат) — баъзи тубан ўсимлик ва содда ҳайвонларнинг кислородли (ҳаволи) муҳитга интилиши ёки ундан қочиши. Кислородли муҳитга интилиш тўғри (мусбат), кислородли муҳитдан қочиш эса тескари (манфий) Аэротаксис дебаталади.