АЭРОСТАТ (аэро… ва юн. states — қўзғалмас) — ҳаводан енгил учиш аппарати. Бунда кўтариш кучи зичлиги ҳаво зичлигидан кам бўлган, қобиқ (баллон) ичига тўлдирилган газ (водород, гелий) дан ҳосил қилинади. Дастлабки Аэростатни Францияда ака-ука Жозеф ва Этьен Монгольфьелар 1783 й. да учиришган. Бошқариладиган (дирижабллар) ҳамда бошқарилмайдиган Аэростатлар бўлади. Бошқариладиган Аэростат ларга двигатель ҳамда ҳаво винтлари ўрнатилади. Гелий водороддан оғирроқ бўлишига қарамай, Аэростат ларнинг қобиғи кўпинча гелий билан тўлдирилади, чунки водород осон ўт олиб кетиши мумкин. Бошқарилмайдиган Алар ўз вазифасига кўра эркин ва боғлаб қўйиладиган Аэростат ларга бўлинади. Стратостатлар, субстратостатлар, ҳаво шарлари эркин Аэростатлар бўлиб, улардан и. т. ишларида, боғлаб қўйиладиган Аэростат лардан ҳарбий мақсадларда, метеорологик тадқиқотларда фойдаланилади.