АЭРОЛОГИЯ

АЭРОЛОГИЯ (аэро… ва юн. logos — сўз, тушунча, билим) — атм. физикасининг эркин атмлаги (Ер сиртига туташувчи қатламдан баланддаги) физик ҳодисалар ва жараёнларни ўрганувчи бўлими. Баландликларда атм. таркиби, булут ва ёғинларнинг ҳосил бўлиши, ҳар хил баландликдаги ҳаво оқимлари, ҳаво мас-саларининг ўзаро таъсири ва б. ни ўрганади. Об-ҳавони олдиндан айтиш усулларининг тобора такомиллашуви, юқори баландликларда учиш имкониятларининг кенгайиши туфайли бутун дунёда Аэрология тез ривожланди. Ернинг сунъий йўлдошлари учирилиши юқори атм. ни ўрганиш учун кенг имкониятлар очди. Аэрология ихтиёрида Ернинг сунъий метеорологик йўлдошлари, электрон асбоблар, радиолокация воситалари, махсус жиҳозланган самолётлар, ракета, радиозонд ва такомиллашган аэростатлар мавжуд.