АЭРОЛОГИЯ СТАНЦИЯСИ — шамол, т-ра, босим ва намликни мунтазам кузатиб борувчи ст-я. А. с. да Ер устидаги метеорологик кузатишлар ва аэрологик ўлчаш натижалари тегишли ташкилотларга юбориб турилади. Ас. радиозонд, аэростат, метеографлар, аэрологик теодолит, радиотеодолит ва радиолокаторлар билан жиҳозланади. Аэрология станцияси маълумотлари аэрология марказларида жамланади.