АЭРОЛОГИК АСБОБЛАР

АЭРОЛОГИК АСБОБЛАР — аэрологияда қўлланиладиган асбоб-ускуналар. Ҳаво босими, шамол тезлиги, йўналиши ва ҳ. к. ни ўлчашда ишлатилади. Муқим (стационар) Аэрологик асбоблар ерга ўрнатилади, баъзилари атм. нинг тегишли қатламларига турли воситалар: водород ёки гелий тўлғазилган каучук шарлар, аэростатлар, стратостатлар, махсус самолётлар ва геофизик ракеталар ёрдамида атм. га кўтарилади. Ерга ўрнатилган Аэрологик асбоблар аэрологик теодолит, радиотеодолит, радиолокатор кўтарилган Аэрологик асбоблардан келаётган ахборотларни қабул қилади. Атм. га кўтарилган Аэрологик асбоблар атм . да рўй бераётган ҳодисаларни бевосита қайд қилади. Энг аниқ, мураккаб ва оғир Аэрологик асбоблар —метеорографлар кузатувчи билан биргаликда самолётларда, енгилроқ Аэрологик асбоблар — автоматик радиозондлар махсус шарлар ёрдамида кўтарилади (30—35 км гача). И. т. мақсадларида булутнинг юқори ва пастки чегараси, булут таркибидаги сув миқдори, озон, турбулентлик, электр потенциал ва б. ларни ўлчаш зарур бўлганда махсус Аэрологик асбоблардан фойдаланилади.