АЭРОГРАФ (аэро… ва»… граф) — сиқилган ҳаво ёрдамида бўёқ пуркайдиган асбоб. Газмол, қоғоз ва ш. к. га гул солишда, фотосуратларни ретушлашда, пла-катлар, театр декорациялари ва б. ни тайёрлашда ишлатилади. Деворларни оқлаш, бўяш учун ишлатиладиган Аэрограф бўёқ пуркагич деб аталади.