АЭРОГЕЛИОТЕРАПИЯ — ҳаво ва қуёш ваннасидан даво мақсадида фойдаланиш. Бу муолажа баданнинг очиқ жойларига соф ҳаво ва қуёшнинг даволи таъсирини кўрсатишдан иборат. Аэрогелиотерапияда тери орқали нафас олиш ва теридаги рецепторлар фаолияти кучаяди, моддалар алмашинуви яхшиланади, организмнинг ҳимоя кучлари ортади (қ. Ҳаво ва қуёш ванналари).