АЭРОФИЛЬТР (аэро… ва…фильтр) — оқинди сувлар биологик жиҳатдан тозаланадиган иншоот. Фильтрловчи қатламнинг анча баландлиги (4 м гача) ва мажбурий шамоллатиш қурилмаси (А. нинг оксидлаш қуввати ошишини таъминловчи қурилма) борлиги билан биофильтрдан фарқ қилади. Ҳажми 1 м3 ли Аэрофильтрга суткасига 5 м3 оқ сув тозалаш учун қабул қилииади.