АЭРОДРОМ (аэро… ва юн. dromos — югуриш жойи) — самолётларнинг учиши ва қўниши учун мўлжалланган, уларни жойлаштириш ва уларга техник хизмат кўрсатишни таъминлайдиган иншоотлар ва жиҳозлар мажмуи. Фуқаро ва ҳарбий, доимий ва муваққат Аэродромлар бўлади. Самолётларнинг турлари, ҳудудларнинг каттакичиклиги, Аэродром тўшамасининг кўтариш имкони ва б. белгиларга қараб синфларга бўлинади. Вазифасига қараб Аэродромнинг транспорт, з-д, ўқув-машқ, клуб-спорт ва б. хиллари бор. Транспорт А. и аэропорт сингари жиҳозланади.