АЭРАЦИЯ СТАНЦИЯЛАРИ

АЭРАЦИЯ СТАНЦИЯЛАРИ — органик моддалар билан ифлосланган оқова сувларни тозаловчи иншоотлар. Аэрофильтрлар ва аэротенклар шулар жумласидан. Аэрация станцияларида сунъий вужудга келтириладиган шароит оқова сувларнинг тозалаиишини тезлаштиради.