АДЪЮНКТ (лот. adjunctus — қўшилган) — илмий ёки илмий-педагогик ишга лаёқати бўлган ҳамда ҳарбий илмий тадқиқот ин-тлари ёки олий ўқув юртларининг адъюнктурасипя фан д-ри, проф. (баъзи ҳолларда катта илмий ходим ёки доцент илмий даражасига эга фан номзодлари) илмий раҳбарлигида маълум бир ҳарбий мутахассислик бўйича номзодлик диссертацияси устида и. т. ишлари олиб бораётган олий маълумотга ёки магистр даражасига эга бўлган ҳарбий мутахассис.